Эркин Муҳитдинов бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Президенти 5 июнь куни тегишли қарорини имзолади, деб хабар қилди Ҳукумат портали.

Муқаддам Эркин Муҳитдинов Ўзбекистон Президенти девонининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизматининг бандлик ва аҳоли турмуш даражаси масалалари сектори мудири лавозимида ишлаган.