Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 25−26 май кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

МДҲ Ижроия қўмитаси маълумотларига кўра, йиғилишда Ҳамдўстликка аъзо давлатлар иқтисодий ҳамкорлиги ва бошқа йўналишларга қаратилган 13 та ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш режалаштирилган.