Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев бошчилигидаги Россия ИИВ делегацияси душанба куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда РФ ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф Самарқанддан бошланди. Бу ерда Россия делегацияси Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган масканга борди.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, Самарқанддан Владимир Колокольцев Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов билан учрашди.

Сешанба куни Тошкентда Россия ИИВ делегациясининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Ўзбекистоннинг қатор маҳкамалари билан учрашувлари бўлиб ўтади. Ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига ташриф буюриш режалаштирилган.

Икки мамлакат ички ишлар вазирликларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги баённоманинг имзоланиши белгиланган.