Январь-март ойларида Ўзбекистон ТИВ Консуллик бошқармаси ва мамлакатнинг хориждаги консуллик муассасалари томонидан 52224 нафар чет эл фуқароси, шу жумладан 19197 нафар сайёҳ ва 8613 нафар тадбиркорга кириш визалари берилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ТИВга асосланган ҳолда хабар қилди.

Берилган визалар сонининг ўсиши 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизни, сайёҳлик визалари — 13 фоизни ташкил этди.

Қўмитанинг қайд этишича, биринчи чоракда Ўзбекистон компаниялари 40 та халқаро кўргазмада иштирок этиб, қатнашчиларга мамлакат туристик салоҳияти тўғрисида ахборотлар берилди.