1−5 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув якунларига кўра 2017 йил учун дала текширув ишлари режаси келишиб олинди.

ТИВ хабарида қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 6−7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштириш бўйича музокаралар жадал тус олди.