Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эммануэл Макронни бўлиб ўтган сайловлардаги ишончли ғалабаси ва Франция Президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Давлат раҳбари мактубда Эммануэл Макроннинг «ушбу юқори ва масъулиятли лавозмидаги фаолияти ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва ишонч тамойилларига асосланган анъанавий ва сермаҳсул Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигини янада ривожлантиришга йўналтирилирилади», — деб ишонч билдирди.

Шавкат Мирзиёев янги сайланган Президентга мустаҳкам соғлик ва улкан зафарлар, дўст Франция халқига эса хотиржамлик ва фаровонлик тилади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.