Ҳозирда Ислом Каримов музейи ташкил этилаётган собиқ Оқсарой қароргоҳи ҳудудида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти ҳайкалини ўрнатиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Жаҳон» АА хабар қилди.

Аввалроқ ҳайкал лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича халқаро танлов эълон қилинган эди. Унда ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ғолиб бўлди. Танловда Ўзбекистон, Украина, Корея Республикаси, Туркманистон, Италия, Австралия ва Германиядан 58 нафар ҳайкалтарош иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи Президент ҳайкаллари Ислом Каримов туғилиб-ўсган Самарқанд ҳамда 1986 йилдан 1989 йилгача Қашқадарё вилояти раҳбари бўлиб ишлаган Қарши шаҳарларида ҳам бунёд этилади.

Аввалроқ «Ўзбекистон» телеканали орқали намойиш этилган Оқсарой қароргоҳи қаршисидаги майдонни реконструкция қилиш лойиҳаси.