Хотира ва қадрлаш куни (9 май) арафасида уруш йилларида 15 болани асраб олган тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов оиласи ёдгорлиги пойтахт марказий қисмига қайтарилди.

1 май куни ёдгорлик шаҳар ташқарисидаги ўрнидан Дўстлик боғига (собиқ Бобур боғи) кўчирилди. Ҳозирда Тинчлик қўнғироғи яқинида ҳайкалтарошлик композицияси учун постамент тайёрланмоқда.
Ёдгорлик 1982 йилда Халқлар дўстлиги майдонига ўрнатилган эди. 2008 йилда монумент шаҳарнинг четки қисмига кўчириб ўтқазилди.

Маданият вазирлиги Маданий ёдгорлик объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бош бошқармасининг «Газета.uz"га хабар қилишича, Президент виртуал қабулхонаси ишга тушган вақтдан буён фуқаролардан ёдгорликни шаҳар марказига қайтариш бўйича кўп сонли илтимослар келиб тушган.