Ўзбекистонлик паралимпиячи сузувчилар 27−30 апрель кунлари Британиянинг Шеффилд шаҳрида бўлиб ўтган парасузиш бўйича Жаҳон кубоги учинчи босқичида тўққиз медални қўлга киритди. Унда 45 мамлакатдан 475 спортчи қатнашди.

Ўзбекистоннинг олти вакили учта олтин, тўртта кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритди.
Дмитрий Хорлин 200 метрга комплекс сузиш, 400 метрга эркин усулда сузиш ва 100 метрга баттерфлай сузишда олтин медалга сазовор бўлиб, уларнинг сўнгисида заиф кўрувчи спортчилар (S12) ўртасида янги Осиё рекордини ўрнатди.
Музаффар Турсунхўжаев 50 ва 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича иккита кумуш медални қўлга киритди.
Аёллар ўртасида Шоҳсанам Тошпўлатова 50 метрга сузишда эркин усулда сузишда бронза, 200 метрга комплекс ва 100 метрга баттерфлай усулда сузишда иккита кумуш медални қўлга киритди.
Фотима Амилова 100 метрга брасс усулида сузишда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.