Баҳром Қурбонович Шарипов «Ўзбекипаксаноат» Ассоциацияси бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 12 апрелдаги қарорида кўзда тутилган, деб хабар қилмоқда ҳукумат портали.

Ипакчилик соҳасини тубдан яхшилаш ишлари билан шуғулланиши лозим бўлган «Ўзбекипаксаноат» Ассоциацияси Президентнинг 29 мартдаги қарори билан ташкил этилган эди.