Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни Остона шаҳрида «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди, деб хабар қилди ЎзА.

Ушбу монумент Президент Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан 2001 йил Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қозоғистонлик Ватан ҳимоячилари хотирасига бағишлаб бунёд этилган.

Давлат раҳбари тинчлик, озодлик йўлида жон фидо қилган ватанпарвар инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Ёдгорлик мажмуаси билан танишди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахтидаги Давлат раҳбарлари хиёбонига кўчат ўтқазди. Бу ерда Биринчи Президент Ислом Каримов эккан дарахт баравж ўсмоқда.