Учинчи даражали давлат адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Валиев Бухоро вилоятига беш йил муддатга прокурор этиб тайинланди. Самарқанд вилояти прокурори лавозимига эса адлия катта маслаҳатчиси Фарҳод Зуфаров беш йиллик муддатга тайинланди.

Ўзбекистон бош прокурори 15 март куни тегишли буйруқни имзолади, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.