Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари февраль ойида январь ойидаги ҳолатни сақлаб қолиб, квадрат метри учун 559 ш. б. ни ташкил этди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га маълум қилди.

Йилнинг иккинчи ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи 1 фоизга (599 дан 902 га) ошган бўлса, панел турдагилари 1 фоизга (533 дан 527 га) арзонлади. Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 552 ш. б. (+1%), икки хонали — 549 (+1%), уч хонали — 565 (-2%), тўрт хонали — 574 (+1).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.