Тошкетдаги иккита — «Олой бозори» ва «Ойбек метроси» бекатида бепул Wi-Fi ишга туширилди. Уларни ишга туширилган маросим 16 март куни бўлиб ўтди, деб хабар қилди ижтимоий лойиҳани амалга ошираётган BRAVO PHARMA компанияси «Газета.uz"га.

Фармацевтик корхоналар операциялари бўйича директор Маниш Кумар Шантанинг таъкидлашича, компания янада кўпроқ кишиларнинг интернет ва ахборот технологияларидан фойдаланишга жалб этишга ҳаракат қилмоқда.

«Келгусида биз лойиҳа қамровини кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. Келгуси босқичларда „Буюк Ипак Йўли“ метроси, „Истиқлол“ саройи, парклар, университет, шифохоналар ва бошқа жамоат объектларида бепул Wi-Fi нуқталари ташкил этилади», — деб қўшимча қилди BRAVO PHARMA вакили.