Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси қатор ҳудудларда кечки ҳарорат ноль даражага етади ёки ундан кўтарилади.

Дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб нисбатан иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузги энг юқори ҳарорат Фарғона водийси ҳудудларида +5…+10, республиканинг жанубий вилоятларида +10…+15 даражагача бўлади.

22−25 февраль кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳудудида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар бўлмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22 февралда −8…−3, 23−25 февралда — −3…+2, кундузи — +7…+12 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 22−24 февраль кунлари ёғингарчиликлар кутилмайди. 25 февралда айрим туманларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши эҳтимоли бор. Шарқий шамол йўналишини ғарбга ўзгартирган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 февраль кечаси −10…−5, кундузи — 0…+5 даража, 23−25 февраль кунлари кечаси — 0…+5, кундузи 23−24 февралда — +10…+15, 25 февралда — +7…+12 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 22−24 февраль кунлари ёғингарчиликлар бўлмайди. 25 февраль куни айрим ҳудудларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Жойларга туман тушиш эҳтимоли бор. Шарқий шамол йўналишини ғарбга ўзгартирган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 февраль куни кечаси −12…−7, кундузи −5…0, айрим жойларда +2…+4 даража; 23−24 февраль кунлари кечаси −7…−2, кундузи — +7…+12, айрим жойларда +13…+15 даража; 25 февраль кечаси — 0…+5, кундузи — +7…+12 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 22−24 февраль кунлари ёғингарчиликлар бўлмайди. 25 февраль куни айрим ҳудудларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Жойларга туман тушиш эҳтимоли бор. Шарқий шамол йўналишини ғарбга ўзгартирган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 февраль куни кечаси −10…−5, кундузи 0…+5 даража, 23−25 февраль кунлари кечаси 0…+5, кундузи +10…+15 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар бўлмайди. Айрим жойларга туман тушиш эҳтимоли бор. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 февраль куни кечаси −10…−5, кундузи 0…+5 даража, 23−24 февраль кунлари кечаси −7…−2, кундузи — +3…8 даража; 25 февраль кечаси −2…+3, кундузи — +5…+10 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 22−24 февраль кунлари ёғингарчиликлар бўлмайди. 25 февраль куни айрим ҳудудларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиш эҳтимоли бор. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 февраль куни кечаси −17…−12, кундузи −8…−3 даража, 23−25 февраль кунлари кечаси −5…0, кундузи — +2…+7 даража бўлади.