Тоҳиржон Жалилов «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари лавозимига қайтди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати «Газета.уз"га. У мазкур лавозимда 2010 йил ноябридан 2016 йил баҳорига қадар ишлаган, бир вақтнинг ўзида GM Uzbekistan ҚК бош директори ҳам эди.

Тоҳиржон Жалилов (1969 йилда туғилган) — Тошкент техника университети битирувчиси (1993 йил). Ўзбекистон автосаноати соҳасида фаолиятини 1998 йилда «ЎзДЭУавто» АЖ савдо ва автосервис бошқармаси ташқи савдо дирекциясида муҳандисликдан бошлаган.

1998−2003 йилларда — «УзДЭУ-Ижевск» ЁАЖ бош директори, 2003−2010 йилларда — «УзДЭУавто-Саратов» ЁАЖ бош директори (2004−2005 йилларда — бир вақтнинг ўзида Киевдаги «Укр-Узавто» бош директор в. б, 2007−2009 йилларда — «УзавтоРус» МЧЖда ўриндошлик асосида бош директор в. б) лавозимларида фаолият олиб борган.

2009−2010 йилларда GM Uzbekistan ЁАЖ маркетинг, савдо ва автосервис бошқармаси директори бўлган.