UzGazOil автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи Uzneftegaz бренди остига ўтди. Тошкент ва ҳудудлардаги АЁҚШ, АГҚШ ва АГТКС ларда пешлавҳалар ўзгартирилди.

«Ўзнефтмаҳсулот» компаниясининг «Газета.uz"га маълум қилишича, ўзгаришлар UzGazOil ва «Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг қўшилиши муносабати билан амалга оширилди.

«Ўзнефтгаз» Миллий холдинг компанияси 2011 йилдан UzGazOil МЧЖнинг 100 фоиз акцияларига эгалик қилади.

9 февраль куни «Ўзнефтмаҳсулот» устав фондида «Ўзбекнефтгаз» улуши оширилиши ҳисобидан UzGazOil’ни «Ўзнефтмаҳсулот"га қўшиш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон ҳукумати қарори қабул қилинди.