1 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси Бош ассамблеясида янги раҳбарият таркиби сайланди, деб хабар қилинди ассоциациядан «Газета.uz"га. Тўрт йиллик паралимпия даврасида бош прокурор ўринбосари Улуғбек Суннатов ассоциацияга раислик қилади.

Унинг биринчи ўринбосари лавозимига Умид Аҳматжонов қайта сайланди. Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети банк иши факультети декани Мухторхон Тошхўжаев ва паралимпия ассоциациясини 2013 йилдан буён бошқариб келган собиқ раис Асатилла Салимов ўринбосар этиб сайланди.

Конференцияда ассоциациянинг 2013−2016 йиллардаги паралимпия давраси давомидаги фаолияти тўғрисида ҳисобот тингланди.