АҚШ Президентининг яқинда имзоланган етти мамлакат фуқароларининг Америка Қўшма Штатларига киришини вақтинча тўхтатувчи фармони Ўзбекистон фуқароларига тегишли эмас, дея ойдинлик киритди Американинг Тошкентдаги элчихонаси.

Истисно фақатгина бир вақтнинг ўзида Эрон, Ироқ, Сурия, Судан, Ливия, Яман ва Сомали фуқаролигига ҳам эга бўлганларга татбиқ этилади.

«Ўзбекистон фуқаролари аввалгидаги каби барча тоифадаги визалар олиш учун мурожаат қилишда давом эттиришлари мумкин», — қайд этди элчихона.

Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаролари ҳамон «Суҳбатсиз визага мурожаат этиш дастури"да иштирок этишлари мумкин. Ушбу дастур муайян визага ариза берувчилар учун консул билан суҳбатдан ўтмасдан визага мурожаат қилишларига имкон беради.

Шуни назарда тутиш лозимки, дейилади хабарда, расмий ҳукумат мақсадлари, белгиланган халқаро ташкилотлар номидан расмий иш юзасидан ёки Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти боғлиқ расмий мақсадлари учун муайян сафарларга ёки муайян мулозимларига ушбу фармон шартлари тааллуқли эмас.