27 январь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санкт-Петербургдаги В.Алмазов номли Шимоли-Ғарбий федерал тиббий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Марказ сайтининг хабар беришича, ташриф чоғида мазкур тиббиёт муассасаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди.

Ҳужжатда клиник, профилактик ва экспериментал кардиология соҳасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун илмий-таълимий ва тадқиқот муҳитини яратиш кўзда тутилган.