14 январь куни бўлиб ўтган ҳукумат мажлисидаги «Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик — ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак» маърузаси китоб ҳолида нашр этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғилиш мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган эди. Президент ўз маърузасида иқтисодиётни бошқариш, уни модернизация ва диверсификация қилиш борасида кейинги пайтда турли вазирлик ва идоралар томонидан йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонларни очиқ ва холис танқид қилиб, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифларни илгари сурган эди.

Китоб «Ўзбекистон» матбаа-нашриёт ижодий уйи томонидан ўзбек ва рус тилларида чоп этилди.