Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти аҳолиси учун темир йўл ва авиайўловчилар чипталарини сотишда махсус имтиёзли тарифлар жорий этилади. Бу 2017−2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида 18 январда тасдиқланган Президент қарорида ўз аксини топган (ҳужжат Lex.uz сайтига жойлаштирилган).

Оролбўйи аҳолиси учун чипталарни сотишнинг янги тартиблари 1 февралдан кучга киради. Бунда Молия вазирлигига «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» билан биргаликда бир ой муддатда йўловчиларнинг тегишли тоифалари учун махсус имтиёзли тарифларни тасдиқлаш вазифаси топширилди.