2 сентябрь, Ислом Каримов вафот этган кун, Ўзбекистонда Биринчи Президент Хотираси куни сифатида белгиланди. 30 январь куни эса мамлакатда Ислом Каримовнинг туғилган куни сифатида кенг нишонланади.

Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарорида ўз ифодасини топди.

Қарор «халқимизнинг самимий тилаклари ва хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш мақсадида» қабул қилинди, дейилади ҳужжатда.