GM Uzbekistan 25 январдан мижозларга хизмат кўрсатиш ва маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича тавсияларни ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни олиш мақсадида сўровнома ўтказишни бошлайди, деб хабар қилди Ўзбекистон-Америка ҚК матбуот хизмати «Газета.uz"га.

"2017 йил Ўзбекистонда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинди. Ўзбекистон раҳбарияти аҳоли ҳамда тадбиркорлар дуч келаётган мавжуд муаммоларни ҳал этиш вазифасини қўйди", — дея қайд этади компания.

Сўровнома 3 февралга қадар давом этади. Сўровнома даврида келган барча таклиф ва тавсиялар таҳлил этилиб, GM Uzbekistan фаолиятини такомиллаштириш бўйича режа-дастур қабул қилинади. Ҳукумат даражасида қарор қабул қилиниши керак бўлган масалалар кўриб чиқиш учун мамлакат раҳбариятига юборилади.

GM Uzbekistan барчани мазкур сўровномада фаол иштирок этиш ҳамда мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш борасидаги таклифларни қуйидаги сўровнома орқали киритишини сўрайди:

ўзбек тилида;

рус тилида.