Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматига (МХХ) мурожаат қилиш имконияти пайдо бўлди.

«Мазкур имконият сўзсиз фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз муаммоларини ортиқча бюрократик тўсиқларни четлаб ўтган ҳолда тез ва сифатли ҳал этишларига ёрдам беради», — дейилади портал хабарида.

«Ушбу имкониятнинг амалга оширилиши мамлакатимизда „Электрон ҳукумат“ тизимини шакллантиришда қўйилган муҳим қадамлардан биридир», — дея қўшимча қилинган хабарга.

Қайд этиш жоизки, МХХ ўз вебсайтига ҳам, Gov.uz ҳукумат порталида бўлимига ҳам эга эмас.