Ўзбекистон ички ишлар вазири буйруғи билан Навоий ва Жиззах вилоятлари ички ишлар бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди, деб хабар қилди «Постда» газетаси.

Муқаддам (2015 йил июндан) ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи бўлган полковник Турсунпўлат Тошпўлатов Навоий вилоят ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жиззах вилоятига полковник Рустам Турсунов раҳбар этиб тайинланди.