Абдусалом Азизов Ўзбекистон ички ишлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИВ сайтидаги 4 январда янгиланган маълумотлар гувоҳлик бермоқда.

У ИИВга 2013 йил декабрдан буён раҳбарлик қилиб келаётган Адҳам Аҳмедбаев ўрнида фаолият олиб боради. Бунга қадар Абдусалом Азизов Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган.

ИИВнинг собиқ раҳбари Ўзбекистон Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ишлаш бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.