15 декабрь куни Тошкентдаги Next оилавий савдо-кўнгилочар мажмуаси Ice Rink муз яхмалагида болалар ўртасида шайбали бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда ички хоккей тўгараклари тарбиячилари ва «Бунёдкор» хоккей жамоаси ўйинчиларидан иборат 60 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.

Мусобақа тўртта ёш гуруҳи: кичик (4 дан 6 ёшгача), ўрта (7 дан 9 гача ва 10−12 ёш) ҳамда катта (13 ёшдан) бўйича ўтказилди. Ҳар бир ўйин 15 дақиқадан 5 дақиқалик танаффус билан 3 қисм давом этди. Ўртоқлик учрашуви мақомида бўлганига қарамасдан, ўйинлар жуда кескин ва суръатли кечди.

Мусобақа якунида ғолибларга ташкилотчилар ва тадбир ҳомийларининг эсдалик совғаларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Фото