16 декабрь куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар қилди Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

2011 йилда Бухоро вилояти ҳокими этиб тайинланган Муҳиддин Эсонов вазифасидан озод этилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўктам Барноевни ҳудуд раҳбари лавозимига тайинлади.

Барноев икки маротаба — 2008 ва 2010 йилларда Самарқанд вилоятига ҳоким этиб тайинланган.