Беларусь Президенти Александр Лукашенко Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти ловозимига сайлангани билан табриклади, дея хабар қилди Беларусь раҳбари матбуот хизмати.

«Сайлов якунлари Сизнинг мамлакатда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган бунёдкорона ишларингиз юртдошларингиз томонидан ижобий баҳолангани ҳақида гувоҳлик бермоқда», — дейилади табрикда.

Александр Лукашенко Беларусь-Ўзбекистон ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича контсруктив мулоқот ва биргаликдаги сермаҳсул ишларни давом эттиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.