Жиззах вилояти Дўстлик туманида 40 минг 471 сайловчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 769 нафари биринчи марта овоз бермоқда. Фуқаролар сайлов участкалари ўз ишини бошламасданоқ овоз беришга келишни бошлади. Тўқсондан ошган нуроний онахон-отахонлар, боласини кўтариб олган келинлар, ёш йигит-қизлар — барча сайловчилар ўз тақдири, мамлакат келажаги ва ёрқин истиқбол учун, президентликка номзодлар орасидан муносибига овоз бериш учун участкаларга келмоқда. Одамларнинг гавжумлиги бу йилги президентлик сайлови улар учун ўта муҳим аҳамиятга эга эканидан далолат беради.

Дўстлик туманида 18 та сайлов участкаси фаолият кўрсатмоқда.

Фото

Фото: Бердиёр Қораев, Санжар Рустамов