Жума куни Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида 19:19 ва 19:25 да икки бор кучсиз зилзила сезилди.

Пойтахт сейсмостанциясидан «Газета.uz"га хабар қилинишича, ҳар иккисининг ҳам ўқоғи Тошкентдан 410 км шарқда, Хитойнинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудида жойлашган. Биринчи зилзила магнитудаси 5,6, иккинчисини — 6,8 ни ташкил этган.

Пойтахтда ер ости силкиниши кучи 3, Андижонда — 3−4, Фарғонада — 4, Наманганда — 3−4 бални ташкил этган. Бошқа шаҳарлар бўйича маълумотлар аниқлаштирилмоқда.