Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди, хабар қилди ЎзА.

Номзод сайловолди дастурида биринчи Президент бошлаб берган кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш, давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» концепциясини амалга ошириш, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш устувор вазифалар сифатида белгиланган.

ЎзЛиДеПдан номзод фуқароларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини кучайтириш, кўппартиявийлик тизимини мустаҳкамлаш, янгича ва мустақил фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор, илғор бошқарув усулларини пухта ўзлаштирган, ҳалол, ўз Ватани ва халқига содиқ кадрларни тайёрлаш бўйича самарали тизим яратишга алоҳида эътибор қаратган.

Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва эришилган иқтисодий ўсиш суръатларини ривожлантириш, миллий валютамиз, ички бозордаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, иқтисодиётимизнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини янада ошириш, унинг соҳа ва тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, инвестициявий фаолликни кучайтириш, давлатнинг иқтисодиётдаги ролини қисқартиш, хусусий мулкни ривожлантириш ва уни ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, қонун устуворлигини янада мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.