Агзам Икрамов Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди, хабар қилди қўмита ахборот хизмати. Президент в. б. Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни шу ҳақдаги қарорга имзо чекди.

Агзам Икрамов мазкур лавозимда турмуш даражаси ва ижтимоий соҳа, демография ва меҳнат, хизматлар соҳаси, тадбиркорлик ва банк-молия хизматлари статистикаси бошқармаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Муқаддам (ўтган йилнинг ноябридан) Агзам Икрамов Давлат статистика қўмитасининг йиғма-ахборот ишлари бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган. Унгача эса Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси вазифасида меҳнат қилган.