Сешанба куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш юзасидан миссияси раҳбари Йохан Петер Трауготт Тейлер Тошкентга етиб келди.

28 октябрь куни эса Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТга аъзо давлатлардан 17 кишини ўз ичига олган ДИИҲБ миссияси асосий гуруҳи аъзоларини аккредитациядан ўтказди. Улардан ташқари, миссия таркибидан узоқ муддатли кузатувчилар — 28 киши ва қисқа муддатли кузатувчилар — 250 киши ўрин олади.

ДИИҲБ илк бор Ўзбекистондан сайловларни кузатиш бўйича кенг миқёсли миссияни юбормоқда. Мамлакатнинг муҳим сиёсий тадбирни халқаро сайлов стандартларига мувофиқ тарзда очиқ ва ошкора ўтказишга тайёрлиги таъкидланмоқда.

«Мен биринчи марта мамлакатингизга сайловни кузатиш бўйича миссия раҳбари сифатида илк бор ташриф буюришим ва бундай қабулдан миннатдорман», — деди Йохан Петер Трауготт Тейлер.

Миссия раҳбари вазифалари унинг фаолияти устидан назорат олиб бориш, жумладан, давлат органлари, сайловни ўтказиш бўйича органлар ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари билан алоқаларни ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оралиқ, дастлабки ва якуний ҳисоботларга тайёргарликни таъминлашдан иборат.