9 ноябрдан 7 декабрга қадар Тошкентдаги Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида «Келажакка йўл: Япониянинг янги авлоди санъати» кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчилари — Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Япония жамғармаси.

Япония дипломатик миссиясидан хабар қилинишича, кўргазма Кунчиқар ўлканинг XXI аср бошидаги санъатига йўналтирилган. Унда сўнгги вақтларда диққат марказига тушган 11 нафар ёш япон рассомларининг 42 санъат асари -картиналар, скульптуралар, инсталляциялар, фотографиялар ва видеолари ўрин олган.

Гап Ацуши Фукуи, Сатоши Хиросэ, Майва Дэнки, Томоясу Мурата, Тэцуя Накамура, Масафуми Санаи, Кацухиро Сайки, Ёшихиро Суда, Табаимо, Нобуюки Такахаши b Миюки Ёкомидзо ҳақида кетмоқда. Улар санъат объекти сифатида ўзларини қуршаб олган муҳитни танлаб, шахсий ҳаётини акс эттирган санъатни намоён этади.