27 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва Президентнинг Марказий Осиё давлатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Афғонистон томони мамлакатимизга икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда шу кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган 10 Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ишида иштирок этиш учун келган.

Суҳбат давомида ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Афғонистон алоқалари ҳолати ва уларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди, оилй ва юқори даражалардаги учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди.