Футбол бўйича Ўзбекистон термаси 19 ёшгача ўйинчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида муддатидан аввал чорак финалдаги ўрнини нақд қилди. 18 октябрь куни Манамада (Баҳрайн) бўлиб ўтган иккинчи тур учрашувида терма жамоа Австралия устидан 3:2 ҳисобига ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 46-дақиқасигача Жасур Абдураимов қўл остидаги жамоа Бобир Абдухолиқов голи ҳамда Достон Ибрагимовнинг дубли эвазига 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

55-дақиқада Исломжон Қобилов иккинчи сариқ карточкани олиб, ўйиндан чиқиб кетди. Австралияликлар бундан унумли фойдаланган ҳолда ҳужумни кучайтирди ҳамда Лиам Юллей ва Жорж Блэквуд голлари эвазига ҳисобни қисқартирди.

Биринчи турда Тожикистон термасини мағлубиятга учратган (2:1) Ўзбекистон Австралия билан ўйиндан сўнг 6 очко билан D гуруҳи пешқадамига айланди.

21 октябрь куни 21:30 да Ўзбекистон жамоаси Хитой термаси билан ўйнайди.

Видео