15−17 октябрь кунлари Тошкентда 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида футбол бўйича Марказий Осиё футбол ассоциациясининг CAFA Women’s Cup кубоги мусобақаси бўлиб ўтди, дея хабар қилди ЎзА.

Унда Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон ва Қирғизистон қизлар терма жамоалари ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.

Ўзбекистон терма жамоаси қизлари тожикистонлик футболчиларни 8:1, қирғизистонлик қизларни 5:0, эронлик тенгдошларини 3:0 ҳисобда мағлубиятга учратиб, Марказий Осиё футбол ассоциацияси кубогини қўлга киритди.

Эрон терма жамоаси иккинчи, қирғизистонликлар учинчи ўринни эгаллади.

Фото: sports.uz