Актам Хаитов Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги «Ўзстандарт» бош директори лавозимига тайинланди, хабар қилди «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Актам Хаитов (1974 йил таваллуд топган) — Самарқанд кооператив институти битирувчиси (1994 йил). 2010 йил мартидан 2014 йил июлига қадар Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири (бунга қадар вазир в. б. бўлган), сўнгра — 2014 йил сентябрдан — «Биокимё» АЖнинг иқтисодиёт ва режалаштириш ишлари бўйича директори лавозимида фаолият кўрсатган.

«Ўзстандарт» раҳбарлигига мазкур лавозимда 2012 йилдан буён ишлаб келаётган Абдусалом Қурбонов ўрнига тайинланди.