16 сентябрь куни «Ўзэкспомарказ"да O’zbekinPrint — O’zuPack-2016 ва Chemie & Plastex Uzbekistan-2016 халқаро саноат кўргазмалари ўз ишини якунлайди. Бирлашган экспозицияда 10 давлатнинг 50 дан зиёд компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

18- Халқаро «Полиграфия ва қадоқлаш» (O'zbekinPrint — O’zuPack-2016) ярмаркаси қадоқлаш ва полиграфия саноати бозорининг замонавий тамойиллари, босма маҳсулотларни тайёрлаш учун жиҳозлар, материаллар, сервис ва хизматларни тақдим этади.

Chemie & Plastex Uzbekistan-2016 кимё, пластмасса ва полимерлар саноати кўргазмасида мазкур соҳага оид энг сўнгги ишланмалар ва тадқиқотлар, маҳсулотлар ва жиҳозларнинг янги кўринишлари, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологиялари, шунингдек, пластмасса ишлаб чиқариш бозорини ривожлантириш тамойиллари тақдим этилади.

Фото

Видео