Ўзбекистон пойтахтида 1 октябрдан совус сув таъминоти ҳамда иссиқ сув ва иситиш тизими учун тарифлар оширилади. Бу ҳақдаги эълон ҳокимиятнинг «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталарида чоп этилди.

Иссиқ сув ва иситиш

Аҳоли учун иссиқ сув таъминотининг янги нархи, ҳисоблагич бўлган тақдирда, бир куб метрга 3736,92 сўм (ҳозирда — 3459,9 сўм, ўсиш — 8%) ва ҳисоблаш ускунаси бўлмаганда бир киши учун бир ойга 14593,56 сўм (ҳозирда — 13511,73), умумий душга эга ётоқхоналарда киши бошига — 10856,2 сўм (ҳозирда — 10051,42) этиб белгиланди. Марказлашган иситиш тарифи иситиладиган майдоннинг ҳар бир квадрат метри учун 1167,7 сўмдан 1263,35 сўмга оширилади.

Совуқ сув

Аҳоли учун бир куб метр совуқ сув нархи 170 сўмдан 180 сўмга, канализация хизматлари 110 сўмдан 115 сўмга қимматлашади.

Ҳисоблагич бўйича тўлов амалга оширишда марказлашган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда (иссиқ сувга ҳисоблагич бўлмаганда) 1 метр куб нархи 410 сўм (ҳозирда — 390 сўм, ўсиш — 5%), марказлашган иссиқ сув таъминотисиз — 295 сўм (ҳозирда — 280 сўм).

Хусусий сектор уйларида канализация мавжуд бўлганда бир куб метр сув нархи 280 сўмдан 295 сўмга, канализациясиз — 170 сўмдан 180 сўмга оширилади.

Совуқ сув нархлари реестри

Бунга қадар иссиқ ва совуқ сув нархлари 1 апрелда оширилган эди.