Муротжон Азимов Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати. Бу ҳақдаги фармон Президент в. б. Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. Бунга қадар Муротжон Азимов Бухоро вилояти прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Маҳкама матбуот хизмати Ўктамжон Саидовнинг беш йил муддатга Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланганини ҳам маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг собиқ прокурори Ботир Қудратхўжаев августда Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланган эди.