Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларининг бешинчи куни Ўзбекистон термаси ҳисобига икки медаль ёзиб қўйилди. Бу ҳақда Миллий паралимпия қўмитаси «Газета.uz"га хабар қилди.

Оғир атлетикачи Аҳрор Бозоров 80 килограмгача вазн тоифасида 207 килограмлик натижа қайд этиб, бронза медалига сазовор бўлди.

Дмитрий Хорлин.

Дмитрий Хорлин ҳам 400 метрга эркин усулда сузишда 4:06.63 натижа билан бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон термаси томонидан Паралимпиадада жамғарилган медаллар сони 23 тага етди (6 та олтин, 4 кумуш ва13 бронза).