«Одноклассники» ижтимоий тармоғи UzCard тўлов тизими билан ҳамкорлик қилишни бошлади, хабар қилинди тармоқ пресс-релизида. Фойдаланувчилар my.uzcard.uz ва woy-wo.uz порталлари ёки Uzcard мобиль иловаси ёрдамида тўловларни амалга оширишлари мумкин. Бундан аввал эса «ОК» ҳисобини фақатгина SMS бўйича тўлдириш мумкин эди.

Ижтимоий тармоқда виртуал ҳисобни Payme, MBank ва CLICK хизматлари ёрдамида ҳам тўлдириш имкони мавжуд.

«Ўзбекистон — „Синфдошлар“ учун энг муҳим давлатлардан бири. Тўлов тизимлари билан ҳамкорликнинг кенгайиши билан „ОК“ виртуал ҳисобини тўлдириш қиймати ҳам пастлади», — дея хабар қилди «Одноклассники» матбуот хизмати раҳбари ёрдамчиси Анастасия Жбанова.