Куба давлат кенгаши томонидан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан расмий мотам эълон қилинди, дея хабар бермоқда Cubadebate сайти.

Мотам 5 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 6:00 да бошланиб, шу куннинг ярим кечасига қадар давом этади.

Мотам вақтида давлат органлари ва ҳарбий муассасалар биноларида республиканинг давлат байроғи туширилади.

Ислом Каримов 2 сентябрь куни 78 ёшида оламдан ўтди. 3−5 сентябрь кунлари Ўзбекистонда умуммиллий мотам эълон қилинди.