31 август куни Тошкентда Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига тантанали равишда гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар номидан ҳарбий оркестр садолари остида Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйилди.

1 сентябрда Тошкентнинг барча туманларида, бутун мамлакат бўйлаб байрам тадбирлари ва халқ сайиллари бўлиб ўтади.