1 сентябрь куни Тошкентнинг 12 жойида Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари ва халқ сайиллари бўлиб ўтади. Пойтахт ҳокимияти матбуот хизматининг хабар қилишича, байрам тадбирлари 11:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойлар рўйхати

  • Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи;
  • Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи;
  • Бобур номидаги истироҳат боғи;
  • Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғи;
  • Фурқат номидаги истироҳат боғи;
  • Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи;
  • Тошкент ҳайвонот боғи қаршисидаги майдон;
  • Давлат цирки қаршисидаги майдон;
  • Мудофаа вазирлиги Маънавият маърифат маркази қаршисидаги майдон;
  • «Бахт диёр» гузари қаршисидаги майдон;
  • «Локомотив» истироҳат боғи;
  • «Қуёшча нури» истироҳат боғи.