Швейцария, Швеция, Буюк Британия, АҚШ, Финляндия ва Сингапур давлатлари инновациялар соҳасида жаҳон етакчилигини сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ЖИМТ) шафелиги остида тайёрланган «Глобал инновация индекси 2016» ҳисоботида сўз боради, дейилади БМТ Янгиликлар маркази хабарида.

Жорий йилда энг юқори рейтингга эга 25 давлат гуруҳидан Хитой ҳам жой олди. Хитой Глобал инновация индексини ўзгаришсиз бошқариб келаётган энг ривожланган давлатлар гуруҳидан ўрин олган биринчи ўртача даромадли давлатга айланди. Россия мазкур рўйхатда 43-, Украина -56-, Арманистон -60-, Грузия -64-, Қозоғистон -75-, Беларусь -79- ва Озарбайжон -85- ўринни эгаллади.

«Инновацияларга қилинган инвестициялар узоқ муддатли истиқболда иқтисодий ўсиш суръатини оширишнинг энг муҳим шартларидан ҳисобланади», — деди ЖИМТ бош директори Фрэнсис Гарри.

Глобал инновация индекси рейтингига киритилган 25 давлатнинг 15 таси Европада жойлашган. Швейцария олтинчи йилдан буён мазкур рўйхати етакчилигини ўзида сақлаб келмоқда. Ундан кейинги ўринларни эса Швеция ва Буюк Британия банд этган.

Марказий ва Жанубий Осия давлатларига эса рейтингда фақатгина 66- ўринни эгаллаб турган Ҳиндистонга насиб этди. Ундан кейинги поғонада Қозоғистон қайд этилган.

128 мамлакат киритилган ҳисоботда (Ўзбекистон рейтингдан жой олмаган) 84 кўрсаткич бўйича вазиятга баҳо берилган. Бунда нафақат инновацион салоҳият, балки аниқ натижалар ҳам баҳоланади.