Июль ойида Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх июнь билан таққосланганда 2 фоизга арзонлаб, 599 ш. б. (шартли бирлик)дан 588 га қадар етди. Мазкур маълумотлар CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га тақдим этган ҳисоботда ўз ифодасини топди.

Панель туридаги хонадонлар «квадрати» нархи мартдаги 562 ш. б. дан 556 ш. б. га (-1%) арзонлаган бўлса, ғиштли уйлар нархи — 653 ўрнига 635 ш. б. (-3%).

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 590 ш. б. (+1%), икки хонали — 575 (-3%), уч хонали — 593 (-1%), тўрт хонали — 625 (-1%), кўп хонали — 610 (ўзгаришсиз).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.